Мессининг кетиши аниқ бўлгач, ПСЖ "Реал"дан ҳужумчи олиб келмоқчи

ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио билан шартнома имзолашга яқин турибди. "АS" нашри журналистларининг хабар беришича, яқин кунларда 27 ёшли ярим ҳимоячи парижликлар билан меҳнат шартномаси тузади. Шартнома тўрт ёки беш йилга мўлжалланган.

Асенсио учун курашда француз гиганти яқин-яқингача испанияликни трансфер қилиш учун фаворит ҳисобланган Бирмингемнинг “Астон Вилла" клубини ортда қолдирди. Парижликларнинг таклифи Маркога премьер-лига ўтиш вариантдан кўра кўпроқ ёқди.

Испаниялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 30 та ўйинда майдонга тушди ва тўққизта гол ҳамда олтита голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!