Мессининг кейинги тақдири Аргентинанинг жаҳон чемпионатдаги натижасига боғлиқ

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 натижаларига кўра ҳал бўлади, деб хабар берди " El Nacional".

Нашрнинг ёзишича, агар Аргентина терма жамоаси совринни қўлга киритишнинг уддасидан чиқса, у ҳолда 35 ёшли аргентиналик футболчи фаолиятини “Интер Майами”да давом эттиради ва шу ерда карьерасини якунлайди. Агар мундиал Лео учун муваффақиятсиз якунланадиган бўлса, Месси Европада қолади. Лионель мавсум охирида ПСЖ билан шартномасини узайтиради ҳамда ЖЧ-2026да қатнашиш учун тайёргарлик кўради.

Қатардаги жаҳон чемпионати аргентиналик ҳужумчи учун фаолиятидаги бешинчи бўлади. Турнир 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этади. Аргентинанинг биринчи рақиби Саудия Арабистони бўлади, ўйин 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!