Мессининг майдонни тарк этиши мухлисларни қўзғатди

"Интер Майами" Лига кубоги доирасида "Атланта Юнайтед"га қарши ўйин ўтказди. Херардо Мартино шогирдлари 4:0 ҳисобида йирик ғалабани тантана қилишди. Лионель Месси дубль ва шеригига самарали узатмани амалга оширди.

78 дақиқада Месси алмаштирилди, аргентиналик юлдуз майдонни тарк этгач, мухлислар стадионни фаол равишда тарк эта бошлашди.
 
Эслатиб ўтамиз, 36 ёшли "ўзга сайёралик" яқинда "Интер Майами" билан 2025 йилги мавсум охиригача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолаган эди. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби аввалги икки мавсумни ПСЖда ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!