Мессининг нафси “ҳакалак отибди”

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Лионель Мессининг янги шартномаси бўйича музокараларда манфаатини ҳимоя қилаётган отаси Хорхе Париж клубига асосий талабни айтди.

Le Parisien нашрининг таъкидлашича, Хорхе Месси ўғли жаҳон чемпиони бўлганидан кейин унга шунга яраша маош тўлаш кераклигини уқтирмоқда.

Месси икки йил олдинга келишувга кўра, ҳар мавсум 38 миллион евро атрофида маблағ оляпти. Отаси энди бу сумма уларни қониқтирмаслигини ва кўпроқ тўлаш кераклигини уқтирмоқда.

Месси олдида “Барселона”га қайтиш варианти ҳам бор. Бироқ, каталонияликларнинг молиявий аҳволи Хорхе сўраётган маошни кўтара олмайди.

Агар Мессилар оиласи биринчи ўринга пулни қўядиган бўлса, Саудия Арабистони клубларидан бўлаётган таклифларни қабул қилиши лозим. Араблар жаҳон чемпиониша йилига 300 миллион евродан кўп маош ажратмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!