Мессининг ўрнига чақиртирилган футболчи “Барселона”га ишонмади!

Бу мавсумни Лионель Месси ва Антуан Гризманни ўтказаётган “Барселона” мазкур икки ҳужумчи ўрнини босишга қодир футболчи сифатида “Лидс” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Родригони танлаган эди.

Маълумотларга қараганда, 30 ёшли ҳужумчи каталонияликларнинг таклифларига кўнмаган ва Англияда қолишга қарор қилган. Родригонинг “Лидс” билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади.

Родриго ўтган йили “Валенсия”дан “Лидс”га ўтганидан бери жами 29 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол урди ва иккита голли пас оширди.

“Барселона” Родригони кўндира олмаганидан кейин “Севилья” ваикли Люк Де Йонгни ўз сафига қўшиб олишга қарор қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!