Мессининг ўрнига ПСЖга қайси футболчи келади?
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Бернарду Силва фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, айнан португалиялик футболчи парижликлар раҳбарияти томонидан аргентиналик юлдуз Лионель Мессининг ўрнини эгаллашга қодир футболчи сифатида кўрилмоқда. Айтиш керакки, Леонинг шартномаси шу ёзда якунига етади ва ушбу келишув узайтирилмайди. Силва билан эса музокаралар аллақачон бошлаб юборилган.
Қайд этилишича, Франция гранди “Барселона” билан бўладиган Силва учун рақобатда устунликка эга.
L'Equipe нашрининг ёзишича, португалиялик футболчи "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи ва ПСЖ билан шартнома имзолашга тайёр. Бернарду жорий мавсум АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.
Фикрлар