Мессининг ўрнини 20 ёшли вундеркиндга топширишмоқчи

“Барселона” мутасаддилари Лионель Мессини ортга қайтариш йўлини топа олмаяпти. Клуб ҳали молиявий муаммолардан қутилгани йўқ ва бу ҳолат аргентиналик юлдуз трансферига тўсқинлик қилмоқда.

Айни пайтда каталонияликлар Мессининг ўрнига бошқа вариантларни қидирмоқда.

Diario AS нашри журналистларининг аниқлашича, “Барселона” Мессини қайтара олмаган тақдирда, ёзда “Сельта” плеймейкери Габри Вейга трансфери бўйича иш бошлайди.

Маълумотларга қараганда, “Барселона” президенти Жоан Лапорта 20 ёшли испаниялик футболчининг истеъдоди ва салоҳиятини юқори баҳоламоқда ва келажакда Мессининг ўрнини боса олишига ишонмоқда.

Габри Вейга жорий мавсумда Ла Лигада 9 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди. Виголиклар ёш ўйинчини 40 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!