Мессининг
Ads

"Барселона" клуби форварди Лионель Месси Ла Лиганинг 3-туридан ўрин олган "Осасуна"га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли аргентиналик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида яна қатнашмади. У ҳамон мушакларидан олган жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси мавсумнинг дастлабки 2 та учрашувини ҳам ўтказиб юборган эди.

Маълумот учун, "Осасун" - "Барселона" баҳси 31 август куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.