Мессининг қачон сафга қайтиши маълум
Мушакларидаги жароҳат сабаб Лионель Месси Аргентина терма жамоасига бормади. Бироқ Лео аллақачон машғулот ўтказмоқда.
"Diario Ole" нашри журналисти Эрнан Клауснинг ёзишича, Месси "Интер Майами"нинг МЛСдаги бўлажак "Ред Буллз" ва "Нью-Йорк Сити"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. 36 ёшли юлдуз 4 апрель куни KONKAKAF Чемпионлар кубоги доирасида "Монтеррей"га қарши учрашувда сафга қайтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг "Интер Майами" билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади.
Фикрлар