Мессининг сурати миллий валютага жойланади (фото)

Аргентинада терма жамоанинг жаҳон чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган Лионель Мессининг суратини миллий валютага жойлаш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар тарқатди El Financiero нашри.

Манбанинг таъкидлашича, Аргентина миллий банки расмийлари Қатардаги жаҳон чемпионатида қатнашган терма жамоа ғалабасини абадийлаштириш мақсадида Лионель Мессининг суратини миллий пул бирлигига жойлаш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Мессининг сурати 1000 песодан жой олади. Бу футболчи 10-рақамда ўйнаши билан боғлиқ.

месси пул

Пулнинг орқа қисмига “La Scaloneta” ёзуви туширилади. Бу Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионига айлантирган бош мураббий Лионель Скалонининг лақаби.

Аргентина ўз тарихида учинчи марта мундиал ғолиби бўлди. Лионель Месси еттита гол ва учта ассист билан турнирнинг энг яхши футболчиси совринини ҳам қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!