Мессининг тарихий бутсаси қанчага сотилди?

Christie’s аукцион уйида бир жамоада гол уриш бўйича Пеленинг рекордини янгилилаган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг бутсаси сотилди.

Бутса 144 минг еврога сотилди. Ундан тушадиган пуллар Барселонадаги Университет касалхонасини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Маълумот учун, Месси Adidas компаниясининг Nemeziz бренди остидаги бутсалардан фойдаланади.

Изображение

Изображение

33 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум “Барселона” сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди. Месси ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 34 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)