Мессининг вориси Манчестердан топилди
ПСЖ раҳбарияти Лионель Мессини янги битимга кўнлира олмаётгани учун унинг ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи қидирмоқда.
Todofichajes нашрининг ёзишича, амалдаги жаҳон чемпиони Париждан кетса, клуб “Манчестер Юнайтед” тарбиялаган тўпурар Маркус Рэшфордни олиб келади.
25 ёшли ҳужумчининг манчестерликлар билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Ҳали томонлар янги битим бўйича келишувга келгани йўқ. ПСЖ мана шу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Рэшфорд айни пайтда 80 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 27 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар