Мессининг хайрия фонди фирибгарликда гумон қилинмоқда

Аргентинада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига тегишли хайрия фондининг солиқ қонунчилигини бузишда гумон қилинмоқда, дея ёзади El Confidencial.

Маълумотларга кўра, фонд жисмоний шахслар ва компаниялардан турли гуманитар лойиҳалар учун маблағ олган, аммо ўша лойиҳалар амалга оширилмаган. Бунинг ўрнига 2012–2014 йиллар давомида тўпланган пуллар турли мамлакатлардаги офшор ҳисобларига бориб тушган.

Қайд этиш керакки, 31 ёшли аргентиналик футбочи аввал ҳам солиқ органлари билан муаммоларга дуч келган. 2017 йили у 2007–2009 йиллар мобайнида даромад солиғини тўламаганлиги учун 21 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Испания қонунчилигига кўра иқтисодий жиноятга қўл урганларга 2 йилдан камроқ қамоқ жазоси тайинланса, улар жазони қамоқхонада ўтиши шарт ҳисобланмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!