Мессининг яқинлари Почеттинога ишонмаяпти

Юлдузлар билан тўлиб тошган ПСЖда муаммолар юзага келмоқда.

"L'Équipe" нашрининг хабар беришича, Мессининг яқинлари жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг тактикасига шубҳа билан қарамоқда. Аргентиналик мутахассис ҳамюртининг майдондаги вазифаларини аниқ белгилаб бермаган.

Шу боис, уни турли хил позицияларда синаб кўряпти. Жорий мавсум парижликлар муваффақиятли старт ола олмагани ва мунтазам очко йўқотаётгани учун Почеттино танқид ёмғири остида қолиб кетмоқда. 

34 ёшли футболчи ПСЖ сафида ички чемпионатнинг 9 учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 3 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!