Мессининг йўқлигига кўникиш керак
Жамоада жиддий жараёнлар кетмоқда
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувидаги йирик ғалабадан (7:0) сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.
25 ёшли «Манчестер Сити» футболчиси майдонда 69-дақиқагача ўйнади, шундан сўнг алмаштирилди. Ушбу баҳс Фернандес учун Аргентина терма жамоаси сафидаги 50-ўйин бўлди.
«Биз учун Лионель Скалони терма жамоада қолиши жуда муҳим эди, чунки aйнан у бу жамоани яратган. Биз юқори даражада курашишни давом эттиришимиз керак. Энди эса Лео Мессининг кетишини қабул қилиб, у бошлаб берган йўлни давом эттиришимиз лозим», – дея Фернандеснинг сўзларини Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Буэнос-Айресда Бенин терма жамоасига қарши ўйин Лионель Месси учун Аргентина миллий жамоасидаги хайрлашув учрашуви бўлади.

Изоҳлар (0)