Мессининг юртида ҳакам ўйин вақтида футболчининг кўксига пичоқ урди

Аргентинанинг Мисьонес провинциясида ғалати воқеа содир бўлди. Футбол ҳаками Рамихио Армоа ёшлар жамоалари учрашуви чоғида футболчининг кўксига пичоқ урган. У полиция томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатди.

Маълум бўйича мудҳиш воқеа ўйин давомида келиб чиққан муштлашув вақтида, футболчилар ҳакамни қуршаб олган паллада содир бўлган. Ўша вазиятда Армао қўлига пичоқ олиб, ўйинчига санчган.

Пичоқланган футболчи ҳушини йўқотган, лекин тиббиёт ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинди.  Айни пайтда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Армоа воқеа жойидан қочиб қолишга уринган. Бироқ полиция ҳакамни қўлга олган ва жиноят қуроли бўлган пичоқ ҳам топилган.

Воқеа бўйича жиноят иши очилди ва тергов давом эттирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!