Мессисиз қўлимдан ҳеч нима келмаслигини айтишганди, мен эса, зўрлигимни исботлаб қўйганман!
“Манчестер Сити”ни олти маротаба Англия чемпиони, Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионига айлантирган Хосеп Гвардиола унинг мураббийлик салоҳиятига шубҳа билан қараганларга жавоб қайтарди.
- “Барселона”ни бошқарган давримда кўпчилик мен Лионель Месси ва унга ўхшаган футболчилар ёрдамида ғалаба қозонаётганимни айтишганини яхши эслайман.
Мен мураббийлик борасида ўз даражамни Англия футболида намойиш қилишим кераклигини уқтиришарди.
Яхши, мана Англияга келиб, улар талаб қилган нарсаларни уддаладим, - деди Хосеп Гвардиола.
Испаниялик мутахассис 2008-2012 йиллар давомида “Барселона”га устозлик қилган. Кейинги тўрт йилда “Бавария”ни муваффақиятли бошқарди.
2016 йилдан бери “Манчестер Сити”да фаолият кўрсатмоқда. “Шаҳарликлар” ўз тарихидаги энг ёрқин ғалабаларни айнан Хосеп Гвардиола қўл остида қайд этган.
Фикрлар