“Металлург” бир кунда иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонди
Бекободнинг “Металлург” жамоаси кеча Қибрай ўқув-машғулот масканида бир йўла иккита назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Даставвал маъданчилар Про-лига вакили “Нурафшон” жамоаси билан куч синашиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйин тақдирини Сергей Тумасян томонидан киритилган ягона гол ҳал этди.
Иккинчи учрашувни эса Андрей Шипилов шогирдлари “Пахтакор” ёшларига қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Мазкур ўйинда Баҳодир Пардаев, Зоҳид Абдуллаев ҳамда Худойшукур Сатторов ўзларини кўрсатишди. “Металлург” Суперлиганинг 2-турига қадар яна битти кўрик ўйинида майдонга тушишни режалаштирган.
Фикрлар