"Металлург" бош мураббийи: "У хафа қиладиган ҳеч нарса айтгани йўқ"
Суперлиганинг 20-турида "Металлург" сафарда "Қизилқум" билан баҳс олиб борди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
- Кўрдигиз, катта устунлик биз томонда эди, аммо дарвозага аниқ зарба бермай ғалаба қозониб бўлмайди. Бугун камида ҳисобни тенглаштиришга лойиқ вазият яратдик. "Пахтакор" билан учрашувда бироз омад келган бўлса, бу баҳсда иккинчи бўлимга руҳан тайёр эмас эдик. Улар хаёлан кийиниш хонасида қолишди. Натижада, эрта гол ўтказиб юбордик. Ваҳоланки, рақиб ўйинини ўрганган ҳолда асосий ижрочиси – 10-рақамдаги футболчисига қарши персонал ўйнаш учун баланд бўйли ҳимоячини майдонга ташладик. Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо ўхшамади. Ўйлашимча, дуранг адолатли натижа бўлар эди.
- Мураббийлар штабидаги қизил карточка ҳақида фикрингиз?
Келинг, ҳакамлик ҳақида гапирмай. Бу эмоция. Узр сўраймиз, аммо у хафа бўладиган ҳеч нарса айтгани йўқ. Ўйлашимча, у бунга лойиқ эмас эди.
- Абдумажидовда жароҳат борми?
- Ҳа, текшириб кўрамиз. Тўп учун курашда ноқулай ерга тушди. Текшурувдан сўнг, аниқ бўлади.
- Бугун Даврон Ҳошимов қанотида кўп хато кўринди?
- Даврон тажрибали футболчи. У кўп ҳолларда оптимал бўлмаган қарорларни қабул қилмоқда. У байроқдан-байроққача тўп тепмоқда. Тажрибали футболчи. Бизга нафи тегади, деб ўйлайман.
- Рақиб жамоадан нима кутган эдингиз?
- Биз рақибни ўрганган эдик. 4-4-2 схемасидаги зич схемадан фойдаланади. Биз бугун қанотлар орқали тўпни олиб ўтишга ҳаракат қилдик, аммо кўп нарса ўхшамади. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Дуранг адолатли бўлар эди. "Қизилқум" қарши ҳужумларга яхши чиқди. Катта куч билан чидашга мажбур бўлдик. 10-рақамдаги футболчиси жуда яхши кўринди.
Фикрлар