"Металлург" бош мураббийлиги учун кутилмаган номзод бор!

Бироз аввал сайтимиз орқали Суперлигада илк истеъфо рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, "Металлург" клуби икки томонлама келишув асосида бош мураббий Луисма Эрнандесни лавозимидан озод қилди.

SPORTS.uz сайти журналисти Фахриддин Рўзиевнинг ёзишича, “Металлург” футболчиларини вақтинча Илёс Қурбонов шуғуллантириб туради. У Эрнандеснинг штабида ёрдамчи мураббий вазифасини бажарар эди.

Бекободдан келган маълумотга кўра, жамоа бошқарувида Ҳамиджон Актамовни кўришни хоҳлаётганлар ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!