"Металлург" чорак финалга йўл олди!

Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилди. Бугун 1/8 финал учрашувлари доирасида "Бухоро" ҳамда "Металлург" жамоалари кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борди. Нейтрал майдонда кечган баҳс "Металлург"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, "Бухоро" ҳимоячисининг хатосидан кейин дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Шаҳзод Убайдуллаев ҳисобни очди. Ўйинни фаол ҳужумлар билан бошқариб борган бекободликлар 58-дақиқада ҳисобдаги фарқни ишончли кўринишга келтирди. Яна бирга-бир вазият ва бу сафар Маҳмуд Қудратиллаев мўлжалда адашмади.

Энди "Металлург" чорак финалдаги рақибини 8-декабрь куни билиб олади.

  • Ўзбекистон кубоги
  • 1/8 финал

Бухоро

0 : 2

07/12/2020 14:00

Металлург

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Шаҳзодбек Убайдуллаев ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов, Дониёр Нарзуллаев ўрнига Зоҳид Абдуллаев майдонга тушди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Жасур Ҳакимовнинг бош билан зарбаси ниҳоятда хавфли бўлди. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 87'

    Ихтиёр Тошпўлатов огоҳлантирилди.

  • 85'

    Ҳасановнинг зарбасидан кейин тўпни Лобанов ушлаб олди.

  • 83'

    Евгений Чумак огоҳлантирилди.

  • 80'

    "Металлург"нинг тезкор қарши ҳужумини давом эттирган Андреев йиқилиб тушди, ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

  • 76'

    Жарима майдони ичидан йўлланган зарбани бекободлик ҳимоячилар қайтариб юборди.

  • 73'

    Маҳмуд Қудратиллаев ўрнига Даврон Анваров, Аброр Тошқўзиев ўрнига Тўлқин Эргашев туширилди.

  • 71'

    Яна бир стандартдан узатилган тўпни "Металлург" ҳимоячилари узоқлаштирди.

  • 68'

    Жумақуловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 67'

    Саъдуллаевни қоида бузиш эвазига тўхтатган Отахонов огоҳлантирилди.

  • 65'

    Қудратиллаев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 63'

    Нарзуллаевнинг узатмасидан кейин Тошқўзиев рақибга нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 61'

    Гол ўтказиб юборган номинал мезбонлар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.

  • 58'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Металлург" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Маҳмуд Қудратиллаев дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 57'

    Жасур Ҳакимовнинг зарбасидан кейин тўп тўрга ташқи томондан келиб тегди.

  • 55'

    Азиз Ибрагимов жарима майдони ичида зарба берди. Бироқ ҳакам уни қоида бузган, деб топди.

  • 53'

    "Металлург"нинг яхши ўйланган комбинациясини ҳимоячи пайқаб қолди.

  • 51'

    Қарши ҳужумга ўтган бухороликлар яхши зарба берди. Тўпна дарвозабон ушлаб олди.

  • 51'

    Жумақуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 50'

    Номинал мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

  • 48'

    Таймни бекободликлар тўп назорати билан бошлади. Бухороликлар эрта прессинг уюштиряпти.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    "Бухоро" жамоасида ўзгариш бўлди: Муҳаммад Ғиёсов ўрнига Азиз Ибрагимов, Эргаш Исмоилов ўрнига Беҳруз Саъдиллоев тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Жарима майдонига узатилаган тўп дарвзага йўлланди. Зарба ноаниқ кетди.

  • 45+2'

    Бухороликларнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Маҳмуд Қудратиллаев рақибини алдаб ўта олмади. Камига унга урилиб, йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 42'

    Рақибга нисбатан жиддий тарзда қоида бузган Убайдуллаев огоҳлантирилди.

  • 40'

    Маҳмуд Қудратиллаев яқин масофдан иккита зарба берди. Бирини ҳимоячи, иккинчисини дарвозабон қайтарди. Қулай имконият қўлдан кетди.

  • 39'

    Шаҳзод Бешимовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 38'

    Олдинга югариб чиққан Александр Лобанов рақиби бирга-бир вазиятга чиқиб боришига имконият қолдирмади.

  • 36'

    Бекободлклар эрта прессинг уюштириб, рақибни ўз ярим майдонидаёқ тўпсиз қолдиришга ҳаракат қилмоқда.

  • 33'

    Ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Нарзуллаев ноаниқ зарба берди.

  • 32'

    Ихтиёр Тошпўлатов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 30'

    Стандарт вазиятдан Чумак йўллаган зарба жонли девордан қайтди.

  • 29'

    Ўз жойини ташлаб олдинга чиққан "Бухоро" дарвозабони тўпни қўли билан ўйнади. Ҳакам уни сариқ карточка билан жазолади.

  • 28'

    Майда қўполликлар бироз кўпайиб кетмоқда. Футблчилар асабларини жаловлаб олиши зарур.

  • 25'

    Ғиёсов ҳужумда қоиду бузди. "Металлург" футболчисига тиббий ёрдам керак.

  • 23'

    Устунлик бухороликларда. Улар катта иштиёқ билан ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтмоқда.

  • 21'

    Узоқ масофадан йўлланган зарба Лобанов учун катта қийинчилик туғдирмади.

  • 18'

    Убайдуллаевнинг аёрона зарбасини Зафар Сафаев сўнгги лаҳзада пайқаб қолди.

  • 17'

    "Бухоро" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

  • 12'

    Бекободликлар жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

  • 9'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Металлург" ҳисобни очди!

    Шаҳзод Убайдуллаев жамоасини олдинга олиб чиқди.

  • 8'

    Аббосбек Жумақуловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Жамоалар майон марказини эгаллашга ҳаракат қилишмоқда. Ўйин марказда кечяпти.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган Маҳмуд Қудратиллаевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!