"Металлург" даниялик ёш чемпионларни мағлуб этди

Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки йиғинини давом эттираётган Бекободнинг “Металлург” жамоаси бугун Даниянинг беш карра чемпиони – “Вайле U-19” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда бекободликлар бош мураббийи Луисма Эрнандес аввалги кўрик ўйинларида камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имконият берди.

Ўйин бекободлик футболчиларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. Бу эса якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Эътиборга молик жиҳати, Дания ёшлари дарвозасига голларнинг иккитасини “Металлург”нинг 19 ёшли ярим ҳимоячиси Шаҳзоджон Неъматжонов киритди. Яна битта гол клубга янги қабул қилинган иқтидорли ҳужумчи Жасур Ашуров ҳисобига ёзилди.

Эртага “Металлург” Туркия сафаридаги сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Бу галги рақиб Грузия чемпионатининг сўнгги бронза медали совриндори “Дила” (Гори) жамоаси бўлади.

Назорат учрашуви

“Вайле U-19” (Дания) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:3

“Металлург”: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Ҳакимхон Аъламхонов, Одилбек Абдумажидов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.

Захира: Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Фарруҳ Иброҳимов, Фарҳод Бекмуродов, Дамир Темиров, Муҳаммадали Алиқулов, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забиҳилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Фозил Мусаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!