"Металлург" иштирокидаги назорат баҳсида ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди
Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Металлург” жамоаси учинчи назорат учрашувини ўтказди. Бу сафар бекободликлар тўрт карра Арманистон чемпиони – “Алашкерт” жамоаси билан куч синашди ва кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда ўтган ўйин тақдирини иккинчи тайм ўртасида арманистонликлар томонидан киритилган ягона гол ҳал этди – 0:1.
Бекободликлар дарвозабони Акмал Ортиқов яна уч тўрт вазиятда жамоаси жонига оро кирди. "Металлург"да ҳам гол киритиш имконияти бўлди. Бироқ вазиятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади. Бироз бетоб бўлган Саламат Қуттибоев ҳамда дарвозабонлардан ташқари барча ўйинчиларга Луисма Эрнандес майдонга тушиш имкониятини берди.
“Металлург”: Акмал Ортиқов, Худойшукур Сатторов, Одилбек Абдумажидов, Муҳаммадали Алиқулов, Фаррух Иброҳимов, Эргаш Исмоилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Муҳаммад Исаев, Фозил Мусаев, Шоҳназар Норбеков, Зоҳид Абдуллаев.
Захира: Александр Лобанов, Ҳакимхон Аламхонов, Аббос Отахонов, Аброрбек Тошқўзиев, Фарҳод Бекмуродов, Дамир Темиров, Иброҳим Ибрагимов, Саламат Қуттибоев, Забихилло Ўринбоев, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Жасур Ашуров, Шаҳзоджон Неъматжонов.
“Металлург” матбуот хизмати.
Фикрлар