"Металлург" клуби матбуот котиби Суперлига чемпионлиги учун асосий даъвогар - "Пахтакор" ва унга рақобатчилар ҳақида

Хабарингиз бор, кечадан Ўзбекистон Суперлигаси-2020 старт олди. Жамоалар чемпионатга юртимизда ва имконияти борлар хорижда тайёргарлик кўришди.

Мураббий ва футболчиларнинг фикрларини йил бўйи ўқиб, кузатиб боришимиз мумкин. Аммо ўша жамоада фаолият юритаётган матбуот котибларини сиз деярли тингламагансиз. Шу боис биз янги мавсум аввалидан матбуот котибларининг фикрларини билиш учун уларга 3 та савол билан мурожаат қилдик.

1. Жамоанинг тайёргарлик жараёни (қаерларда йиғинлар ташкил этилгани ва ўртоқлик ўйинлари) ҳақида

2. Янги мавсумдан нималар кутмоқдасиз?

3. Клуб олдига қандай вазифа қўйилди?

Комилжон Жумаев (“Металлург”)

1. “Металлург” футбол клуби янги мавсумга тайёргарликни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида, “Кимёгар” стадионида бошлади. Дастлабки йиғин 6 январдан 1 февралга қадар давом этди. Ушбу йиғинда тўртта назорат учрашуви ўтказилди: “Турон” (2:0), “Сўғдиёна” (1:1), “Сурхон” (3:1), “Бухоро” (1:4).

3-16 февраль кунлари эса “Металлург” хорижда – Туркиянинг Анталия шаҳрида иккинчи йиғинни ўтказди. Бу ерда ҳам тўртта назорат ўйинида майдонга чиқилди: “Динамо” (Москва, Россия – 0:1), “Карпати” (Львов, Украина – 1:2), “Қайсар” (Қизилўрда, Қозоғистон – 2:2), “Армавир” (Россия – 0:3).

Мамлакатимизга қайтиб келгач, “Металлург” футболчилари Суперлигага сўнгги тайёргарлик машғулотларини яна Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида давом эттирмоқда.

"Қўқон-1912" клуби матбуот котиби: Янги мавсумдан ҳалол футбол ва шунга ярашадиган мухлислик маданиятини кутяпман

180230_680

2. Янги мавсум анчагина қизиқарли ўтишини кутяпман. Бу йил ҳам ғолибликка асосий даъвогар – “Пахтакор”. Унга рақобат кўрсатиши мумкин бўлган жамоалар пойтахтнинг “Локомотив”, “Бунёдкор”, Наманганнинг “Навбаҳор”, Термизнинг “Сурхон”, Тошкент вилоятининг АГМК жамоалари бўлишини тахмин қилиш мумкин. “Сўғдиёна” ҳам медаллар учун кураш олиб борса керак. Аммо ОЧЛдаги жамоаларимизнинг иштирокини кузатиб, “Пахтакор”нинг бошқа жамоаларимиздан бир бош устун эканлигига амин бўлдим. Назаримда кураш асосан кумуш ва бронза медаллари учун кечади. Мусобақа жадвалининг қуйи қисмида ҳам 4-5 жамоа ўртасида Суперлигадаги мавқеини сақлаб қолиш учун рақобат жиддий бўлиши эҳтимоли юқори.

“Пахтакор” клуби матбуот котиби янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида

 

3. “Металлург” мамлакатимизнинг шимолий ҳудудида жойлашган мўъжазгина саноат шаҳри – Бекобод шарафини ҳимоя этади. Шаҳар аҳолиси 100 минг нафарга етмайди. Клубимиз олдидаги асосий вазифа ҳар битта учрашувда мана шу саноат шаҳримизда истиқомат қилаётган, қолаверса, унинг атрофида яшаётган мухлисларимизга қувонч улашиш. Ҳар битта ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида чиқиш, чиройли, ҳужумкор футбол намойиш этишдир. Сўнгги икки мавсумда жамоа 5-ўринни эгаллаб, мухлислар ишончини оқлади, эътиборини қозонди. Бу йилги вазифа ҳам ўзгаришсиз қолади – яъни ишқибозларимизга иложи борича кўпроқ хурсандчилик онларини тақдим этиш, уйда ҳам, сафарда ҳам ижобий натижалар билан мухлисларимизни мамнун этишдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!