Асосий мазмунга ўтиш

"Металлург" Наманганда "Навбаҳор" учун ноқулай рақиб...ми?

Ўйин олдидан.

Cоcа Cоlа Суперлиганинг 2-турида “Металлург” сафарда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур жамоалар ўзаро 52 марта куч синашган: 23 та ўйинда “Навбаҳор”, 13 та учрашувда “Металлург” ғалаба қозонган, 16 та баҳс дуранг натижа билан интиҳо топган.. Тўплар фарқи – 73:51, водий жамоаси фойдасига.

Наманганда ўтказилган ўйинларда тўлиқ устунлик мезбонлар томонида: 19 та ғалаба, 6 та дуранг, 1 та мағлубият.

Жамоаларнинг Наманганда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

  1. 06.2022  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0
  2. 11.2021  «Навбаҳор» – «Металлург» – 1:0
  3. 10.2020  «Навбаҳор» – «Металлург» – 1:1
  4. 05.2019  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0
  5. 09.2018  «Навбаҳор» – «Металлург» – 0:0

“Металлург” матбуот хизмати.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ