"Металлург" назорат учрашувида Про-лига жамоаси билан дуранг ўйнади
"Металлург" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнидаги илк назорат учрашувини ўтказди. Унда бекободликларга "Динамо" жамоаси рақиблик қилди.
Мазкур беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Маъданчилар" сафида голга Забихилло Ўринбоев муаллифлик қилди. Самарқандликларнинг ягона голи автогол эвазига урилди. Бекободликларнинг янги вакили Абдужалил Маназаров ўз дарвозасига гол уриб қўйди.
Маълумот ўрнида, 3 кундан кейин "Металлург" "Сурхон" билан куч синашади.
Фикрлар