"Металлург" "Олимпик" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Бугун “Металлург” ПФК ўз таркибини яна бир иқтидорли, ёш футболчи билан тўлдирди.

Биринчи даврани Тошкентнинг “Олимпик” жамоаси таркибида ўтказган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Бектемир Абдуманнонов “Металлург” жамоаси билан шартнома имзолади. Бектемир биринчи даврада 6 та ўйинда майдонга тушди ва 249 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди.

Бектемир Абдуманнонов 20 ёшда. 2002 йилнинг 12 июль санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини “Пахтакор” жамоаси ёшлар таркибида бошлаган. Янги мавсумдан эътиборан “Олимпик” таркибида Суперлига ўйинларида дебют қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!