Гвардиола: ПСЖ — “Бавария” ўйинини кўриб, кулдим”

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги ПСЖ — “Бавария” ўйини ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.

“Тақвимга қараб, ПСЖ — "Бавария" ўйинини кўрдим ва "Қандай ёмон ўйин, мураббийлар ҳам унчалик эмас — Энрике ва Компани", деб ўйладим. Мен инглиз футболини яхши кўраман ва Стокпортга боришга қарор қилдим”, — деди Гвардиола.

Айни пайтда мутахассис жамоасини АПЛ доирасида “Эвертон”га қарши ўйинга тайёрламоқдa. 

Маълумот учун, "шаҳарликлар" 70 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!