Ads

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда мураббийлар жисмоний юкламаларни оширишяпти ва футболчилар ҳар куни икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Куннинг биринчи ярмида чигaлёзди машқларидан кейин кўпроқ тўп билан ишланаётган бўлса, кечки машғулот югуриш, оёқ мушакларига куч берувчи машқлар ва кайфиятни кўтарувчи турли ўйинлардан иборат бўлаяпти.

Кейинги ҳафтадан эътиборан назорат учрашувларида майдонга тушиш ҳам режалаштирилган.