"Металлург" "Турон" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

2021 йилги мавсумда “Турон” (Яйпан) жамоаси билан мамлакат миллий чемпионатида ўз дебютини ўтказган Асилбек Қаюмов иккинчи даврадан эътиборан Бекобод жамоаси шарафини ҳимоя этади. 20 ёшли ҳужумчи “Металлург” ПФК билан шартнома имзолади.

Асилбек Қаюмов 2002 йилнинг 6 август санасида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. “Турон” жамоаси билан иккинчи лигадан Суперлигагача бўлган йўлни босиб ўтган. Асилбек кучлилар сафидаги илк мавсумида 11 та учрашувнинг ўйин қайдномасига киритилган. Шулардан 8 тасида у заҳирадан майдонга туширилган. 142 дақиқа мобайнида ҳужум чизиғида фаолият олиб борган. 2 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Ўтган йилги мавсум охирида олинган жароҳат боис бу йилги gро лига баҳслариlf майдонга туша олмади. Жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоанинг умимий машғулотларида қатнашиб келди. Ёзги трансфер ойнасида эса “Металлург”дан тушган таклифга розилик билдирди.

"Металлург" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!