Ads

Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Металлург" (3:0) жамоалари учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов  иштирок этди. Бу ҳақда Бекобод клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Бугун мухлислар чиройли, ҳужумкор футболнинг шоҳиди бўлишди. Биринчи таймда ақлли ўйнадик. Мезбонларга яққол голли имконият бермадик. Бизда эса аксинча иккита голли имконият бўлди. Агар, дарвозабон билан яккама якка вазиятни голга айлантира олганимизда, якуний натижа ҳозир тамомила бошқача бўларди.

"Навбаҳор" иккинчи таймда омадли ўйинчи алмаштиришни амалга оширди. Алланиязов билан Турғунбоев иккаласи амалда бизни мағлубиятга учратишди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак", - дейди Андрей Сергеевич.