"Металлург" яна икки нафар футболчи билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Селекцияни фаол тарзда олиб бораётган “Металлург” клуби ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этяпти.

Sports.uz маълумотига қараганда, бекободликлар таркибига “Турон” дарвозасини қўриқлаган Акмал Ортиқов ҳамда “Қўқон-1912” билан хайрлашган ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов қўшилишган.

акмал_1

Маълум бўлишича, “Металлург” раҳбарияти ҳар икки футболчи билан шартнома имзолади ва эндиликда улар янги мавсумда бекободликлар шарафини ҳимоя қиладилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!