“Металлург” янги бош мураббийни рўйхатдан ўтказди

Бекободнинг “Металлург” клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Жамоани шу пайтга қадар бошқариб келган Андрей Шипилов ва клуб ўзаро келишган ҳолда ўртадаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишди.

Эндиликда “Металлург” жамоасини Жасур Абдураимов бошқаради. Бугун клуб ушбу мутахассисни бош мураббий сифатида ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди. Шартнома муддати 2021 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!