"Металлург" йиғинини Бекободда бошлади. Янги легионерлари ҳам қўшилди

Илгари хабар берганимиздек, кеча “Металлург” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун илк йиғинини Бекобод шаҳридаги қароргоҳида бошлади.

Ўтган йилги таркиби асосини сақлаб қолган жамоа йиғинига янги футболчилар ҳам келиб қўшилишди. Эрта тонгда Тошкентга Болқон бўйидан бош мураббий Веско Стешевич, унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевич, черногориялик ҳужумчилар дуэти – Марко Миличкович ҳамда Бобан Жоржевичлар учиб келишди. Шунингдек, “Металлург” билан шартнома имзолаган Раҳимжон Давронов, Даврон Эргашев, Сирожиддин Қўзиевлар ҳам йиғинга қўшилишди.

Кеча куннинг иккинчи ярмида жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларини адо этган футболчилар, бугун эрталабдан тиббий кўрикдан ўтишди.

Режага мувофиқ “Металлург” ҳафта охиригача Бекободда шуғулланади. Кейинги ҳафтадан эса машғулотлар пойтахтда давом эттирилади.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!