"Металлург"ни ҳам, "Қизилқум"ни ҳам ғалабалари 18 тадан, қолган статистик рақамлар қандай?

Суперлиганинг 7-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Олмалиқда “Қизилқум”ни қабул қилади. Рақиб жиддий ва бу йилги мавсумни анча мўътадил натижалар билан бошлади. Хусусан, навоийликлар дастлабки 6 ўйиндан 8 очко жамғаришга муваффақ бўлишди.

“Металлург” ҳамда “Қизилқум”нинг ўзаро тўқнашувлари статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар бугунгача кучлилар сафида 48 та ўйин ўтказишди. Шуларнинг 18 тасида “Металлург” ғалаба қозонган. 12 та учрашувда кучлар тенг келган. 18 та ўйинда эса “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 62:61, “Металлург” фойдасига. Бекободликлар бу рақибни икки марта 4:1 ҳисобида ютган (2006, 2019). “Қизилқум” эса битта учрашувда пўлат қуювчилар дарвозасига жавобсиз бешта тўп (0:5, 2006) киритган.

Бекободда мазкур жамоалар ўртасида кечган 24 та учрашувининг 12 тасида майдон эгалари ғалаба қозонган. 6 та учрашувда дуранг қайд этилган. 6 та баҳсда меҳмонлар ютган. Тўплар фарқи – 41:26.

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!