"Металлург"нинг собиқ устози Осиёдаги терма жамоалардан бирини бошқариши мумкин
Бекободнинг “Металлург” жамоасини 2021-2023 йиллар давомида бошқарган испаниялик мутахассис Луисма Эрнандес айни пайтда бирор-бир клубда эмас. Бироқ унинг олдида таклифлар мавжуд.
Sports.uz журналисти Шуҳратбек Жўраевнинг маълум қилишича, Эрнандес Вьетнам терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар қаторига киритилган. Маълум бўлишича, Вьетнам франциялик мураббий Филип Труссье билан хайрлашган.
Шунингдек, Эрнандесдан ташқари италиялик Роберто Донадони, кореялик Ким До Хун ва Ким Санг Сик каби мутахассисларнинг ҳам номзодлари келтирилган. Эрнандес эса Sports.uz журналистига чиндан ҳам ушбу таклиф мавжудлигини тасдиқлади. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.
Фикрлар