"Металлург"нинг Туркия сафари ниҳоясига етди. Клубнинг натижалари қандай?

“Металлург” матбуот хизматининг хабарига қараганда, тайёргарликнинг учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказган бекободликлар жамоаси бугун йиғинни якунлаб, мамлакатимизга қайтади.

Белекда кечган мавсумолди машғулотлар самарали кечди. Мураббийлар штаби йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказиш, ўйин амалиётини шакллантириш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишди.

Жумладан, хорижнинг таниқли жамоаларига қарши ўтказилган кўрик назорат учрашувлари бу борада қўл келди, дейиш мумкин. Луисма Эрнандес етакчилигидаги жамоа икки ҳафталик йиғин мобайнида бешта ўртоқлик учрашувини ўтказди. Улардан иккитасида "Металлург" ғалаба қозонган бўлса, иккитасида дуранг ўйнади. Битта ўйинда эса имконият қўлдан бой берилди.

"Металлург" эртага тонгда Тошкентга етиб келади.

Қуйида "Металлург"нинг Туркия йиғинидаги назорат учрашувлари ва уларда қайд этилган натижалар билан танишинг:

5 февраль. “Металлист” (Украина) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:2

Голлар: Шоҳназар Норбеков, 17 – 0:1. Александр Цвиренко, 27 – 1:1. Фарҳод Бекмуродов, 45 – 1:2.

Амалга оширилмаган пенальти: Артур Мурза (21, “Металлист”)

9 февраль. “Заря” (Украина) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 2:2.

Голлар: Дамир Темиров, 2-пен. – 0:1. Эргаш Исмоилов, 83 – 0:2. Алеференко, 87 – 1:2. Хлань, 90 – 2:2.

12 февраль. “Металлург” (Ўзбекистон) - “Алашкерт” (Арманистон) – 0:1

15 февраль. “Вайле U-19” (Дания) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 1:3

Голлар: Шаҳзоджон Неъматжонов (22, 82), Жасур Ашуров (57).

16 февраль. “Дила” (Гори, Грузия) - “Металлург” (Ўзбекистон) – 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!