"Метро Люблино работаем" челленджи билан машҳур жангчи Ўзбекистонда VVFC-4 турнирида жанг қилади!(Видео)

  • 23 июнь, 17:24
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, юртимизда VVFC промоушени ташкил қилинган ва ушбу лига ўзининг 3 та турнирини ўтказиб улгурган.
Тез орада навбатдаги тўртинчи жанг кечасини ташкил қилади. Ушбу промоушен мутасаддиси Мавлонбек Мавлоновнинг сайтимизга маълум қилишича,.VVFC-4 турнирида Россиянинг "Хардкор ММА" промоушени юлдузи, "Москва метро люблино работаем" челленджи билан машҳур тожикистонлик Саймўмин "Сайка" Мадиев ҳам ўз жангини ўтказади. Ушбу жангчининг профессионал рекорди 5-0 ва у  UFC билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Тез орада унга рақиб бўлувчи ўзбекистонлик жангчига ҳам аниқлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!