Мэйсон Гринвуд: Рэшфорддан ўрнак олмоқчиман

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд жамоадоши Маркус Рэшфорд ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

"Маркусни нафақат дўст, балки яхши ўрнак бўлиши мумкин бўлган тажрибали футболчи деб биламан. Биз бир биримизни анча вақтдан буён яхши таниймиз.

У мендан бир неча ёшга каттароқ, бироқ Рэш академиядан то ҳозиргача босиб ўтган йўли ва эришган ютуқларидан илҳом олишим мумкин", - дейди Гринвуд.

Эслатиб ўтамиз, Мэйсон Гринвуд жорий мавсумда манкунианликлар сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол киритишни уддалади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!