Мейвезер ва Макгергор енгил бокс қўлқопларида рингга чиқишади

  • 17 август, 2017, 10:44
  • 0
  • Бокс

Невада штати атлетик комиссияси ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва америкалик боксчи  Флойд Мейвезер ўртасидаги қарама-қаршилк бокс қоидаларига кўра бўлишини ҳамда мазкур тўқнашувда спортчилар енгил бокс қўлқопларида рингга чиқишини маълум қилди, дея хабар беради UFC расмий сайти.

26 август куни Лас-Вегасда бўладиган жангда спортчилари 69,85 кггача бўлган вазнда рингга кўтариладилар. Унда Макгрегор ва Мейвезер 8 унция (238,4 грамм) оғирликка эга бўлган қўлқопларни қўлларига тақишади. Одатда боксчилари рингга 10 унция (298 грамм) оғирликка эга қўлқоплар билан урушади. Жангни Роберт Берд бошқариб боради.

Маълум бўлишича, томонларнинг чоршанба кунги учрашувидан сўнг юқоридаги ўзгаришлар қабул қилинган. Мейвезер ушбу жангдан 300 млн доллар кутаётган бўлса, Конор 100 млн доллар умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!