Мезбонларни энг кўп хафа қилган футболчи кимлигини биласизми?

  • 15 Dec 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Футболда энг қийин масалалардан бири рақиб майдонида мезбонлар дарвозасини ишғол қилиш ҳисобланади.

Tecno

Европа кучли бешлик чемпионатларида сафар учрашувида юзта ва ундан кўп гол урган атиги тўрт футболчи бор.

Франция чемпионатида “Марсель” шарафини ҳимоя қилаётган Пьер-Эмерик Обамеянг “Лорьян”га қарши учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Шу тариқа, габонлик ҳужумчи рақиб майдонида урган голлари сонини 100 тага етказди.

Мезбонларни энг кўп хафа қилган футболчи Роберт Левандовски ҳисобланади. Польшалик форвард фаолияти давомида рақиб майдонида 143 та тўп киритган.

Ҳарри Кейн бу борада 119 та гол билан иккинчи ўринда турган бўлса, учинчи поғонада сафарда 101 та тўп киритган Чиро Иммобиле қайд этилган.

Comments

You must be logged in to commet!