Микаэль Секейра: Икки ойда нимагадир эришиш қийин

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Турон" – "Локомотив" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "темирйўлчилар" устози Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб ўйинни яхши бошлади, бироқ биз ўзимизни тиклаб олдик ва дуранг натижага эришдик. Ўйин сўнггида имкониятлар кўп бўлди, бироқ фойдалана олмадик. Футболчиларим вазифасини яхши бажарди. "Турон"ни ҳам табриклайман. Чиройли муҳит яратган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Мураббийлар масаласида бирор нима дея олмайман. Футбол ҳақида гапирсам, бу ерда агрессив футбол ўйнашади. Ўзбекистонда кучли футболчилар кўп. Келажакда ишонаманки, Ўзбекистон, албатта, жаҳон чемпионатига чиқади.

Ҳисоб адолатли бўлди. Рақиб бор кучи билан ўйнади. Ғалаба қозонишни жуда ҳам хоҳлади. Бизга бироз вақт керак. Икки ойда нимагадир эришиш қийин. "Локомотив" футболчиларига ишонаман", -дея мураббий сўзларини келтирмоқда SPORTS.uz нашри мухбири.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!