Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Микель Артета рақиб футболчисини нишонга олди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

"Арсенал"га шунақа ўйинчи керак

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «Брайтон» ярим ҳимоячиси Диего Гомесга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар тарқатди.

Бироқ «Арсенал» бу трансферда ёлғиз эмас. Парагвайлик футболчига «Атлетико» ва «Милан» клублари ҳам даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. 

Шу билан бирга, «Брайтон» қишки трансфер ойнасида Гомесни қўйиб юбориши қийин экани таъкидланмоқда. Яъни ярим ҳимоячининг яқин вақт ичида жамоасини алмаштириши эҳтимоли паст.

Диего Гомеснинг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ