Микляев: "Нефтчи" мавсум бошида шундай ўйнаганида...

Олий лига 27-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Локомотив” (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Нефтчи" расмий сайти хабар бермоқда.

"Учрашув жанговор руҳда кечди.  “Нефтчи” жамоаси хар бир ўйинда жиддий курашаётганига гувоҳи бўляпман. Бугун “Нефтчи” мухлислари ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаши натижасида “Локо” ўз ўйинини тўлиқ намойиш эта олмади.  Иккинчи бўлимда яхши футбол кўрсатишимизга қарамай, вазиятларни голга айлантира олмадик.

“Нефтчи” жамоаси бугун катта иштиёқ билан ўйнади. Фарғоналиклардан бундай ўйин кутмагандим.  Балки мана шундай ўйин мавсум бошида кўрсатилганда, ҳолатлари анча яхши бўлар эди деб ўйлайман.

ЎФФнинг янги қарори ? Ҳа бундай ўзгариш бўлиши ҳақида мавсум аввалида клублар огоҳлантирилиши керак эди. Қуйи поғоналардаги жамоаларнинг вазиятини тўғри тушуниб турибман. Шу сабаб, бу мавзуда тўлиқ фикр билдиришим қийин, – деди “Локомотив” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!