"Милан" - "Интер" баҳсидаги жанжал иштирокчиларига жазо қўлланилди

Давиде Калабрия А Сериянинг икки ўйинига дисквалификация қилинди. 

"Милан" сардори "Интер" билан баҳсда Фратеззининг юзига зарба берганлиги боис тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Бундан ташқари, "россонерилар" ҳимоячиси Тео Эрнандес ва "Интер" футболчиси Дензел Дюмфрис 93-дақиқада жиддий баҳсга киришгани боис қизил карточка олди. Улар А Сериянинг битта ўйинига четлаштирилди. Шунингдек, Милан клублари бу футболчилар учун 10 минг евродан жарима тўлайди. 

Қайд этиш лозим, "Милан" ҳимоячиси Фикайо Томори ҳам сариқ карточкалари сони кўпайиб кетгани туфайли навбатдаги "Ювентус"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!