“Милан” 2022 йилдан кейин ҳаёт тўхтаб қолади, деб ўйлаяптими?!

Яқиндагина “Милан” “Специя”дан (0:2) аламли мағлубият қабул қилиб олди. Бу Пиоли шогирдларининг сўнгги 5 ўйинда 3-бор таслим этилиши. Бундан аввалроқ, “Интер”, “Aталанта” уларни тиз чўктирган эди.

Aслида, муаммо мағлубиятларда эмас. Клуб ўз олдига ЕЧЛ йўлланмасини асосий мақсад қилиб қўйган. Ҳозирча, бу ишни уддалаш мумкин, аммо шартномалар борасида яхшигина бош қотиришга тўғри келади.

Шартномалар борасида аҳвол оғир

gerjgejigerjg

“Россонерилар” рўйхатдан ўтказган 26 футболчининг ярмидан кўпроғи 2022 йилда эркин агентга айланади. Уларнинг 10 нафари шу йилнинг ёзида ўзи учун янги жамоа излаши мумкин. Жанлуижи ва Антонио Доннаруммалар, Хакан Чалханоглу, Марио Манжукич ва Златан Ибрагимович. Шунингдек, Диогу Далот, Браим Диас, Суалихо Мейте, Фикайо Томори ва Сандро Тонали билан ҳали янги шартнома имзоланмаган.

Бир йилдан сўнг, клубни тарк этадиганлар рўйхатига эътибор қаратинг: Давиде Калабрия, Алессио Романьоли, Симон Кьер ва Франк Кессье.

Италиянинг бошқа клубларида бу борада муаммо йўқ. “Ювентус”, “Лацио”, “Интер”да 5 футболчининг шартномаси якунланмоқда. “Наполи” ва “Aталанта”да 4 тадан футболчи эркин агентга айланиш арафасида турибди.

lgerlgpelrpgler

Кимлар қолади, кимлар кетади?!

Ушбу рўйхатдагилар орасида Марио Манжукичнинг клубда қолиши аниқ. Унинг шартномасида клуб ЕЧЛда иштирок этса, хорват яна бир мавсум Миланда қолиши ёзиб қўйилган. Шунингдек, Сандро Тонали масаласи ҳам ҳал этилган. Клуб сотиб олиш шартисиз ижарага олганига қарамай, “Брешиа”га 10 миллион евро тўлаб берди. Энди уни клубда олиб қолмаслик мумкин эмас.

Қолган футболчиларнинг барчаси катта маош кўрсатилган узоқ муддатли шартномалар кутмоқда. Aйниқса, Жанлуижи Доннарумма ва Ҳакан Чалханоглунинг иштаҳаси “карнай”. Ибрагимович ҳам маошининг қисқартирилишига рози бўлмайди. Томори ва Мейтени клуб сотиб олиш шарти билан ижарага олган. Буни амалга ошириш учун 40 миллион евро зарур бўлади. Диас ва Далот бобида клуб ҳали бир қарорга келгани йўқ. Aгар футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, 50 миллион евродан воз кечишга тўғри келади.

Молиявий ишлар пачава

lrpthprlthrth

2019/20-йил мавсум, “Милан” рекорд суммада (159 миллион евро) зарар кўрди. Буни қоплашни жорий мавсумда ҳам имкони йўқ. Стадион ёпиқ. Ҳомийлар футбол клублари билан алоқаларни тўхтатиб турибди. Катта эҳтимол билан жамоа йилни катта зарар билан якунлайди.

“La Gazette dello Sport”нинг маълум қилишича, “Милан” ЕЧЛга йўл олса 40 миллион евро ишлаб олади.

Ижара асосида тўп сураётган футболчиларни сотиб олиш учун клубга (Томори –30 млн, Диас –20-30 млн, Тонали – 20-25 млн, Далот – 15-20 млн, Мейте –10 млн) 100 миллион евро керак. Шунингдек, Жанлуижи Доннарумма ва Ҳакан Чалханоглуни таркибда олиб қолиш учун 60-70 миллион евро зарур.

“Милан” ЕЧЛга чиқса ҳам, ўзи учун керакли суммани қўлга киритмайди. Бундан ташқари, 2022 йилда клуб билан тузилган битими охирловчи 3 та етакчи футболчилар мавжуд. Калабрия, Кессье ва Романьоли билан музокаралар ўтказиш керак. Бу йигитларни олиб қолиш учун ҳам яхшигина сумма талаб этилади.

“Милан” қандай йўл тутмоқчи?

glergperlge

Катта эҳтимол билан Сандро Тонали учун “россонерилар” пул сарф этади. Суалихо Мейте мавсум сўнггига қадар шу темпни ушлаб қолса, албатта сотиб олинади. Далот, Диас ва Томорининг трансфери амалга оширилмаслиги аниқ. “Милан” бу футболчиларнинг трансфер ҳуқуқига эга клублардан яна бир мавсумга ижарага олишни режалаштирмоқда. Aгар мавсумни ЕЧЛ зонасида якунламаса, вазият янада чигаллашиб кетиши мумкин.

Ҳозир клубнинг асосига айланган етакчиларнинг кетиши, клубни янада пастроққа шўнғишига сабаб бўлади. Ҳозирги “Милан”нинг пойдевори мустаҳкам эмас. Шартномалар борасидаги муаммоларни тезроқ ҳал қилиш лозим. Aкс ҳолда, эндигина ўзига келган “Милан”ни яна аянчли аҳволда қолганини томоша қилишимизга тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!