Милан-2026 Олимпиадаси: 2026 йил 19 февралдаги медаллар жамғармаси билан танишинг

Италияда ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларининг навбатдаги мусобақалар куни якунланди. Унинг доирасида спорт турлари (чанғи-альпинизм, фигурали учиш, аёллар хоккейи, конькида югуриш, чанғи иккикураши) бўйича олтита соврин жамланмаси ўйналди.

Кун якунларига кўра, Норвегия терма жамоаси 16 та олтин, саккизта кумуш ва 10 та бронза, жами 35 та медаль билан Олимпиаданинг медаллар жамғариш рейтингида ишончли етакчиликни давом эттирмоқда. АҚШ терма жамоаси олтин ва кумушнинг кўплиги туфайли умумий ҳисобда Италияни ортда қолдирди, америкаликларда жами 27 та медаль бор: тўққизта олтин, 12 та кумуш ва олтита бронза. Италия ҳисобида 26 та медаль бор: тўққизта олтин, бешта кумуш ва 12 та бронза.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!