Ads

Лиссабоннинг “Бенфика” клуби ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Skay Sport Italia нашри тарқатган хабарга қараганда 20 ёшли португалиялик футболчига “Милан”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. “Россонерилар” хатто ушбу трансфер борасида футболчининг агенти билан ҳам боғланишган.

Маълумотларга кўра “Бенфика” Фернандешнинг трансферини 30 млн еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Фернандеш ўтган мавсум лиссабонликлар сафида жами 46та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.