Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Милан» англиялик футболчисини йўқотди

«Милан» ҳимоячиси Фикайо Томори сон мушаги жароҳати сабабли камида бир ой майдонга туша олмайди.

«Милан» марказий ҳимоячиси Фикайо Томори «Болонья»га қарши ўйинда (2:4) олган жароҳати сабабли маълум муддатга майдондан четлашди.

Журналист Жанлука Ди Марцио сайти хабарига кўра, футболчига сон мушакларидаги жароҳат ташхиси қўйилган. Дастлабки маълумотларга қараганда, Томори камида бир ой давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.

Фикайо жорий мавсум Италия чемпионатида учта учрашувда майдонга тушган. 28 ёшли ҳимоячи шу вақт ичида бир голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ