"Милан" "Арсенал" етакчисини текинга қўлга киритмоқчи

"Милан" Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли уэльслик футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳозирча ушбу келишувни узайтиришмади. “Милан” эса ушбу имкониятдан фойдаланиб уни текинга ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 4та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!